Жамият
Тошкент шаҳри туманларининг айрим ҳудудларида электр ва газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» ва «Ҳудудгазтаъминот» матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авария ҳолатларининг олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида, 18 январь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилади:
- Бектемир тумани: «Мусаффо» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
- Сергели тумани: «Саҳоват» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдирилган.
Шунингдек Тошкент шаҳар Олмазор туманида таъмирлаш ишлари туфайли «Университет» МФЙга соат 11:00 дан 17:30 га қадар табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Аҳоли истеъмолчилари
- «Университет» МФЙ 14 та кўп қаватли уйдаги 280 та хонадон
- Улгуржи истеъмолчилар сони — 5 та
«Етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади» дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ