Жамият
Қалин туман 17 январь куни Тошкент аэропорти фаолиятини чеклаб қўйди ва бир неча учоқлар муқобил аэропортларга қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Uzbekistan Airpots матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан, Узбекистан Аирwайс авиакомпаниясининг HY602 (Москва—Тошкент) рейси Самарқанддаги муқобил аэродромга қўнишга қарор қилди. Самолёт Тошкент вақти билан соат 05:20 да Самарқанд аэропортига қўнди.
Соат 05:19 да ҳавога кўтарилган Узбекистан Аирwайс авиакомпаниясининг HY9613 (Москва— Тошкент) рейси йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли Урганч аэропортига йўл олишга қарор қилди. Самолёт Тошкент вақти билан соат 06:42 да Урганч аэропортига қўнди.
Узбекистан Аирwайс авиакомпаниясининг Владивосток—Тошкент йўналишидаги HY708 рейси Самарқанддаги муқобил аэродромга йўл олди. Самолёт Тошкент вақти билан соат 07:03 да Самарқанд аэропортига қўнди.
Cэнтрум Аир авиакомпаниясининг C67704 (Жидда—Тошкент) рейси ҳам муқобил аэродромга йўл олди. Самолёт Тошкент вақти билан соат 07:52 да Самарқанд аэропортига қўнди.
«Россия» авиакомпаниясининг SU6971 (Тошкент—Санкт-Петербург) рейси Фарғона муқобил аэродромига йўл олди. Самолёт маҳаллий вақт билан соат 10:05 да Фарғона аэропортига қўнди.
Панорама Аирwайс авиакомпаниясининг 5P5366 ва 5P362 (Мадина—Тошкент) рейслари Самарқанддаги муқобил аэродромга йўл олди. 5P362 рейси маҳаллий вақт билан соат 10:28 да, 5P362 рейси Самарқанд аэропортига соат 10:21 да қўнди.
Шунингдек, Ўш (Қирғизистон) аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Қувайтдан учаётган Жазеэра Аирwайс авиакомпаниясининг J9653 рейси Намангандаги муқобил аэродромга жўнаб кетди. Самолёт Тошкент вақти билан соат 08:35 да Наманган аэропортига қўнди.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ