Сиёсат
17 январь куни соат 09:45да Fly Khiva маҳаллий авиакомпаниясининг биринчи самолёти Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди. ICE8996 рейси Тошкентга Исландия пойтахти Рейкявикдан етиб келди, дея хабар бермоқда Uzbekistan Airports матбуот хизмати.
Boeing 767−304 юк самолёти авиакомпания паркидаги биринчи самолёт бўлди. Компания вакиллари яқин келажакда самолётлар паркини худди шу турдаги самолётлар билан тўлдириш режалари ҳақида маълум қилди.
Авиакомпания Дубай (БАА), Истанбул (Туркия), Деҳли (Ҳиндистон) ва Гонконгга (Хитой) юк рейсларини амалга оширишни режалаштирган.
Маълумот учун, Fly Khiva — Урганчда жойлашган маҳаллий авиакомпания бўлиб, Fly Khiva Group таркибига киради. Авиаташувчи фуқаролик, юк ва бизнес авиациясини ривожлантириш мақсадида 2021 йилда ташкил топган.
Сиёсат
Маданият
Маданият
Маданият
Сиёсат
Сиёсат
77377
Жамият
56502
Жамият
55701
Жамият
50751
Жамият
//
Изоҳ йўқ