Жамият
Ҳукумат қарори (24-сон, 13.01.2024 й.) билан «Республика давлат таълим муассасаларида дарс ўтиш учун фойдаланиладиган ўқув-услубий фильмларни ишлаб чиқариш тартиби тўғрисидаги низом» тасдиқланди.
Низомга кўра, таълим муассасаларида дарс ўтиш учун фойдаланиладиган ўқув-услубий фильмлар мавзулари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Ҳар йили 30 январгача фильмларнинг тасдиқланган мавзулари рўйхати Кинематография агентлигига тақдим этилади.
Шунга кўра, Агентлик томонидан ҳар йили 50 тагача фильм ишлаб чиқарилади.
Бунда фильмларнинг мавзулари ўқувчи ва талабалар ўзлаштириши мураккаб бўлган фанлар, уларнинг асослари, мавзулари (формула, теорема, қонуниятлари) асосида шакллантирилади.
Фильмларни жойлаштириш учун 2024 йил 1 апрелгача ўқув-услубий фильмлар портали ва мобил иловаси яратилади.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
77902
Жамият
56812
Жамият
56038
Жамият
51093
Жамият
//
Изоҳ йўқ