Қашқадарёда мажбурий никоҳнинг олди олинди

Сақлаш
15:35 / 17.01.2024 731 0

15-январь куни Шахрисабз шаҳрида яшовчи, 2006 йилда туғилган қиз М.М. Болалар омбудсманига ёрдам сўраб мурожаат қилган.

 

Болалар омбудсмани қизнинг ўзини шахсан қабул қилиб, унинг мурожаати мазмуни билан танишди, деб хабар берди омбудсман матбуот хизмати.

 

Аниқланишича, М.М. ҳозирда университетнинг 1-курсида ўқимоқда ва ўқишини давом эттириш ниятида. Бир неча йилдан буён таниши бўлган О.Б. (йигит) унга турмушга чиқишига ундаб, турли шаклда босим ўтказиб келмоқда. О.Б.нинг ва М.М.нинг ота-оналари ўзаро келишиб, қизнинг розилигисиз унаштирув маросимини ўтказган бўлиб, ҳозирда О.Б. томонидан унга турмушга чиқишга ундаб, руҳий босим ўтказилмоқда.

 

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан алоҳида кузатувга олиниб, тезкор равишда прокуратура ва ички ишлар органлари томонидан ўрганилди.

 

Ҳозирда О.Б. ва қизнинг ота-онаси аёлни турмушга чиқишга мажбурлаш ҳаракати жиноий жавобгарликка асос бўлиши ҳақида огоҳлантирилиб, бунинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди.

 

Шунингдек, М.М.га ички ишлар органлари томонидан ҳимоя ордери тақдим этилиб, унинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўрилди.

 

Эслатиб ўтамиз, никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни бузиш (Маъмурий жавобгарик тўғрисидаги Кодекси 47 (3) моддаси), аёлни турмушга чиқишга мажбурлаш (ЖК 136-моддаси) учун жавобгарлик кўзда тутилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//