Сиёсат
17 январь 09:22 ҳолатига кўра, Тошкент ҳавосининг ифлосланиши бўйича IQAir рейтингида 8-ўринни эгаллади.
IQAir портал маълумотларига кўра, соат 7:20 лар атрофида Тошкент ҳавосида майда ПМ-2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 159 мкг/м3ни ташкил этган – бу «хавфли» таснифидаги кўрсаткич ҳисобланади.
Рейтингда 1-ўринни Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳри эгаллаган — ПМ-2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 252 мкг/м3. Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳри эса 2-поғонада — 203 мкг/м3. Учликка Покистоннинг Лаҳор шаҳри якун ясаган — 196 мкг/м3.
Шунингдек, рейтингда дастлабки ўнликдан Хитойнинг Пекин, Бангладешнинг Дакка, Ўзбекистоннинг Тошкент, Ветнамнинг Ханой ва Мянманинг Янгон шаҳарлари ўрин олди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, ҳаво ифлосланиши кўрсаткичлари орасида саломатлик учун энг катта хавф туғдирадигани айнан ПМ-2,5 дисперс зарраларидир.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
77902
Жамият
56812
Жамият
56038
Жамият
51093
Жамият
//
Изоҳ йўқ