Кармана туманига янги ҳоким тайинланди

Сақлаш
09:01 / 17.01.2024 590 0

2024 йил 16 январь куни Халқ депутатлари Кармана тумани Кенгашининг навбатдан ташқари 77-сессияси бўлиб ўтди. Унда Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов, сектор раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

 

Ташкилий масала кўриб чиқилган мазкур сессия ишида вилоят раҳбари Нормат Турсунов сўзга чиқиб, туман ҳокими лавозимига Адизов Валижон Юсуповични тайинлаш тўғрисида қабул қилинган вилоят ҳокимининг қарорини ўқиб эшиттирди.

 

Ушбу қарор халқ депутатлари Кармана тумани Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланди.

 

Валижон Адизов бунга қадар Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

 

Олдинги ҳоким, Фахритдин Умаров 2016 йилдан буён Кармана туманига ҳокимлик қилиб келаётганди. 2023 йил октябрь ойи охирида президент Шавкат Мирзиёев туман раҳбарларини ишдан олишга кўрсатма берганди. Бунга туман ҳудудидаги майнинг фермалар сабаб бўлганди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси