2024 йилда кредит фоиз ставкаларини камайтириш ишлари олиб борилади

Сақлаш
14:01 / 16.01.2024 888 0

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтяпти.

 

Йиғилишда банк тизими барқарорлигини таъминлаш ҳамда кредит фоиз ставкаларини тушириш масалаларига тўхталиб ўтилди.

 

Хусусан, бозор механизмлари асосида кредит ставкаларини камида 2-3 фоизга тушириш муҳимлиги қайд этилди.

 

Таъкидланишича, банклар ресурс йўқлиги сабабли кредит фоизи юқори, дейишга ўрганиб олган. Ваҳоланки, муаммоли кредитларни ундиришни ўзидан 25 триллион сўмлик кредитга ресурс топса бўлади.

 

Масалан, Жиззах, Сурхондарё ва Сирдарёда муаммоли кредитлар улуши 10 фоизга етган. Тармоқ раҳбарлари, ҳокимлар 9 триллион сўм кредитлар ҳисобига ишга тушган 2 минг 342 та лойиҳа паст қувватда ишлаётганини таҳлил қилиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилишда кўмаклашмаётгани танқид қилинди.

 

Маълум қилинишича, эндиликда Савдо-саноат палатаси ва Бизнес-омбудсман кредит олган корхоналарнинг тўлиқ қувватда ишлаб кетишига кўмаклашади. Ҳокимлар, банклар кредит беришдан олдин лойиҳа қанча иш ўрин яратиши, бюджетга қанча тушум бўлишини ҳисоб-китоб қилиш тизимига ўтади ва самарасига шахсан жавоб беради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси