Иқтисод
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтяпти.
Йиғилишда айтилишича, мутасаддиларга 2023 йил бошида бензин бўйича етарли захира қилиш топшириғи берилган. Нарх ошмаслиги учун бензин бир йил давомида акциз солиғидан ҳам озод қилинган.
Шунга қарамай, бензин ўтган йил давомида ўртача 19 фоизга қимматлади.
«Бу – транспорт харажатлари қимматлашиб, ишлаб чиқариш ва экспортда таннарх ошди, дегани.
Такрор ва такрор айтаман. Инфляция – аҳоли ва бизнес даромадлари учун солиқ. Уни жиловламасак, камбағаллик камаймайди, иқтисодий ўсиш бўлмайди!», деган президент.
Таъкидланишича, келгуси йилда бутун дунёда озиқ-овқат нархлари ошиши эҳтимоли юқори. Маҳсулотлар инфляциясини фақат озиқ-овқатни кўпайтириш орқали жиловлаш мумкин.
Эндиликда ҳар йили маҳсулотларни кўпайтириш бўйича махсус ҳукумат қарори қабул қилинади. Ҳар бир тармоқ вазирига нарх барқарорлигини таъминлаш бўйича KPI белгиланади. Ҳар ҳафтада ҳукумат йиғилишидаги биринчи масала инфляцияни жиловлашга бағишланади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ