«Нархи сунъий ошириб юборилган». Президент хусусийлаштириш бўйича ишлар ҳолатини танқид қилди

Сақлаш
16:56 / 16.01.2024 799 0

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида хусусийлаштириш бўйича ишлар ҳолати таҳлил қилинди.

 

Қайд этилишича, масалан «Донмаҳсулот» таркибидаги савдога чиқарилган 43 та корхонадан бор-йўғи 10 таси сотилган. Айримлари 2-3 йилдан бери сотилмасдан турибди. Бунга сабаб хусусий секторга бермаслик учун нархи сунъий ошириб юборилган.

 

Давлат раҳбари томонидан мутасаддиларга сотилмасдан турган 33 та дон корхонаси нархини бозор қийматига келтириб, жорий йилда сотилишини таъминлаш вазифаси қўйилди.

 

Шунингдек, хусусийлаштириш дастурига киритилган 484 та давлат активлари савдога чиқарилмаётгани танқид қилинди. Ваҳоланки, буларнинг ҳисобидан яна 200 миллиард сўм тушум қилса бўларди. Вазирлар Маҳкамасига қолоқликларни бартараф этиб, 2024 йилда 20 триллион сўм тушум таъминлайдиган янги хусусийлаштириш дастурини киритиш топширилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//