Сиёсат
Президент раислигида жорий йилда иқтисодиётни ривожлантириш бўйича ҳукумат олдидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.
Маълум қилинишича, иқтисодий комплекс раҳбарларига ойлик, чораклик ва йиллик самарадорлик кўрсаткичлари (КПИ) жорий этилади. Иш ҳақи ҳам уларнинг ижросига боғланади.
Ушбу раҳбарлар бир ҳафта муддатда халққа мурожаат қилиб, режаларини оддий тильда тушунтиради ҳамда ўзига катта масъулият ва жавобгарлик олади.
Энди вазир ўринбосарларини 70 фоиз иши туманда бўлиб, улар вазирлик учун белгиланган КПИ ижросини жойида ташкил қилади.
Белгиланган режаларга эришиш устидан қатъий назорат ўрнатилади: вазирлик ва идора раҳбарларининг ҳисоботи ҳар ҳафтада ҳукумат раёсатида, ҳар чоракда эса Олий Мажлисда кўриб чиқилади.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
77902
Жамият
56812
Жамият
56038
Жамият
51093
Жамият
//
Изоҳ йўқ