Маданият
Бугун, 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси тўғрисидаги Қонун қабул қилинган кун ҳамда Ўзбекистон қаҳрамони Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат марказида “Улуғ халқ қудрати жўш урган замон” мавзусида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов, Божхона институти бошлиғи, божхона хизмати подполковниги Восид Эргашев, Фидокорона хизматлари учун ордени соҳибаси, шоир Абдулла Ориповнинг турмуш ўртоғи Ҳанифа Орипова, Ўзбекистон халқ артисти Замира Суюнова, Божхона институти профессор-ўқитувчилари ва курсантлар, ОАВ вакиллар иштирок этдилар.
Тадбирда сўз олган иштирокчилар томонидан Ўзбекистон қаҳрамони Абдулла Орипов сўзи, Мутал Бурхонов мусиқаси остида басталанган миллат қўшиғининг улуғворлиги, унда халқимизнинг тарихий орзу-умидлари яшаши, ҳар бир Ватан фарзанди Давлатимиз мадҳиясига муносиб эҳтиром кўрсатиши лозимлиги тўғрисида сўз юритдилар.
Тадбир давомида Божхона институтининг курсантлари томонидан Ватанни мадҳ этувчи шеърий чиқишлар, халқимиз эъзозидаги хонандалар томонидан куй-қўшиқлар янгради.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ