Россиялик блогер Тошкент телеминорасининг тақиқланган энг юқори қисмига чиқди

Сақлаш
20:30 / 15.01.2024 1017 0

Ижтимоий тармоқларда россиялик блогер Тошкент телеминорасининг тақиқланган энг юқори қисмига чиққани акс этган видео тарқалди. Тошкент телеминораси маъмуриятининг Кун.уз нашрига маълум қилишича, бу воқеа 2022 йилда содир бўлган.

 

Маъмурият сўзларига кўра, телеминоранинг тақиқланган қисмига чиққан блогер россиялик бўлиб, видео унинг «Gopro» камерасида тасвирга олинган. Климбинг (тирмашиб чиқиш) спорти билан шуғулланиб, шу йўналишда видеолар тасвирга оладиган блогер аслида телеминоранинг «Алвон» зали – ресторан қисмига овқатланиш учун чиққан. Сўнгра у ердан ташқаридаги темир конструкцияларига осилиб, ҳаёт учун хавфли ҳолатда мачтачилар фойдаланадиган махсус нарвонлар орқали юқорига кўтарилган.

 

Блогер тарқатган видеотасвирлар 2022 йилда олинган бўлиб, унинг Инстаграмъдаги саҳифасига 2024 йил январь ойида жойланган.

 

Қўшимча қилинишича, ҳозирги кунда телеминоранинг тақиқланган қисмлари замонавий ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда қатъий назоратга олинган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//