Сиёсат
Навоий шаҳрида фожиали ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 15 январь куни соат 02:00 ларда Навоий шаҳри Ислом Каримов кўчасида фуқаро А.Н. бошқарувидаги Матиз машинаси (такси) светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида тўхтаб турган. Шу пайтда унинг ортидан фуқаро О.Н. бошқарувидаги Волксwаген машинаси келиб урилган.
ЙТҲ оқибатида Матиз машинасининг орқа ўриндиғида йўловчи сифатида кетаётган Э.У. ҳамда О.Ғ. тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вофот этган. Кун.уз нашри хабарига кўра, Волксwаген ҳайдовчиси ЙТҲ вақтида маст бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77748
Жамият
56721
Жамият
55942
Жамият
51001
Жамият
//
Изоҳ йўқ