Жамият
Маълум қилинишича, Болалар омбудсмани котибиятига Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи С.Н. (аёл) кичик ёшдаги фарзандини 2 йилдан бери калтаклаб, қийнаб келаётгани баён этилган мурожаат ва видео материаллар келиб тушган.
Ҳолат юзасидан Шофиркон тумани ички ишлар органлари олиб борган терговга қадар текширувда аниқланишича, С.Н. фарзанди 2018 йилда туғилган С.Ф.ни бешикка боғлаган ҳолатда таёқ ва бошқа жисмлар билан муттасил равишда узоқ вақт давомида (2022 йилнинг март ойларидан 2023 йил ноябрь ойигача) калтаклаб, қийнаб келган.
«Мазкур ҳолат юзасидан С.Н.га нисбатан ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми, «а,в» бандлари (вояга етмаган, ожиз аҳволдалиги аён бўлган шахсни қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда Шофиркон тумани ИИБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.
Болалар омбудсмани мазкур ҳолат бўйича боланинг манфаатлари ишончли таъминланиши юзасидан ўз кузатувини давом эттиришини билдирди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77748
Жамият
56721
Жамият
55942
Жамият
51001
Жамият
//
Изоҳ йўқ