Испаниянинг энг йирик банки Ўзбекистон бозорига кирмоқчи

Сақлаш
12:01 / 15.01.2024 643 0

Мадрид шаҳрида Испаниянинг энг йирик банки Ўзбекистон банк хизматлари бозорига кириши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Бу ҳақда ТИВнинг «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

 

Ўзбекистоннинг Мадрид шаҳридаги элчихонасида Испаниядаги энг йирик, Европада эса катта бешликка кирувчи «Сантандер» банкининг минтақавий менежери Давид Плаза билан учрашув бўлиб ўтди.

 

Суҳбат чоғида испан томони Ўзбекистон банк хизматлари бозорига кириш ҳамда республикада амалга оширилаётган истиқболли йирик инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш масалаларига қизиқиш билдирган. Шунингдек, мазкур лойиҳаларни молиялаштириш учун «Сантандер» банки Ўзбекистонга 500 млн доллар миқдорида кредит маблағларини ажратишга тайёрлигини маълум қилган.

 

Қайд этилишича, банк сўнгги икки йилда экспорт-импорт операциялари соҳасида тузилган битимлар сони бўйича Европада етакчи бўлиб келмоқда.

 

Учрашув якунида Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш имконияти Испания банкининг ваколатхонаси очилишини жадаллаштириш омили бўлиши таъкидланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси