Сиёсат
Навоийдаги «Қизилқум» давлат қўриқхонаси ҳудудида ўрнатилган фотоқопқонга тўнғизлар муҳрланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Ўрта Осиё тўнғизи камайиб кетиш хавфи остидаги ҳайвонот тури бўлиб, Марказий Осиёда тарқалган. Асосан гала бўлиб яшайди ва тунда фаоллашади. Тўнғизлар табиат учун фойдали, улар зарарли ўрмон ҳашоратларини йўқ қилади.
Тўнғизлар кузатилган «Қизилқум» қўриқхонаси ҳудудида 36 тур сутэмизувчилар, 266 тур қушлар, 29 тур судралиб юрувчилар, 2 тур сувда ва қуруқликда яшовчи ҳайвонлар ва 25 тур балиқлар учрайди. Булардан 45 тур ҳайвон Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган. Бухоро буғуси, жайрон, қорақулоқ ва узун нинали типратикан каби 20 тур ноёб ҳайвонлар Табиатни муҳофаза қилиш Халқаро иттифоқи «Қизил рўйхати»га олинган.
Илм-фан
Жамият
Жаҳон
Жаҳон
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ