Жамият
Жиззах вилоятининг Бахмал туманида электр таъминоти корхонаси ходими ток уришидан вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
13 январь куни соат тахминан 17:20 ларда Бахмал тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими туман ИИБга хабар бериб, тумандаги электр таъминоти корхонасида электрмонтёр сифатида ишловчи 47 ёшли Т.У. Бахмал тумани, «Ойқор» ҚФЙ, «Сартюзи» қишлоғи ҳудудида симёғочга чиққан вақтида ток уриб вафот этганини маълум қилган.
Олиб борилаётган терговга қадар текширувда ҳодиса содир бўлган жойга марҳум Т.У. ҳамкасби билан биргаликда боргани аниқланган. Улар Бахмал тумани электр таъминоти корхонасининг «Ойқор» ҚФЙ ҳудудига масъул ходимлар бўлиб, 13 январь куни «Ойқор» ҚФЙ ҳудудида электр таъминоти узилиб қолгани сабаб носоз жойни аниқлаш мақсадида текширув ишларини олиб бораётган бўлган.
Марҳум Т.У. судга оид тиббиёт экспертизасидан ўтказилиб, Ғаллаорол тумани суд-тиббий экспертизаси хулосасида «марҳум Т.У.нинг ўлими тананинг электр токи уриши ва ёниши» оқибатида юзага келгани кўрсатилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ