Жамият
Самарқанд вилоятида жойлашган «Зарафшон» миллий табиат боғи ҳудудида содир бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Ёнғин 2024 йил 13 январь куни миллий табиат боғининг «Олмазор» маҳалласи ҳудудида жойлашган қисмида келиб чиққан. Ёнғинни ўчиришга 6 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилиниб, ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар аниқланмаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, табиатга етказилган зарар миқдори 120,7 миллион сўмни ташкил этади.
«Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилган. Тергов жараёни Бош прокуратура томонидан назоратга олинган», дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
77902
Жамият
56812
Жамият
56038
Жамият
51093
Жамият
//
Изоҳ йўқ