Жамият
ДХХ Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда жуда кўп миқдордаги хорижий вайлутани ноқонуний равишда Қирғизистонга ўтказмоқчи бўлган шахс қўлга олинган.
Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Ола-буқа тумани билан чегарадош бўлган Наманган вилоятининг Янгиқўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи давлат чегараси томон ҳаракатланаётган «Ласетти» тўхтатилиб, Наманган шаҳрида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаро бошқарувида бўлган машина кўздан кечирилганда, машина салонида 3 дона полиэтилен қопларга жойлаштирилган жами 79 млн 994 минг 900 Россия рубли борлиги маълум бўлган.
Суриштирувларда аниқланишича, ушбу шахс пулларни чегарадан ўтказиб бериши эвазига 300 АҚШ доллари олиши керак бўлган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 25,182-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77748
Жамият
56721
Жамият
55942
Жамият
51001
Жамият
//
Изоҳ йўқ