«Дарахтларни кесишни бас қилинг». Фаоллар тоза ҳаво учун флешмоб уюштирди

Сақлаш
14:44 / 15.01.2024 768 0

Ўзбекистондаги таниқли фаоллар, жумладан, блогерлар 12 январь куни Тошкент шаҳри марказида #tozahavokerak ҳештеги остида флешмоб уюштирди. Ушбу флешмобдан мақсад одамлар ва ҳукумат эътиборини экологик муаммоларнинг ёмонлашувига, хусусан, ҳаво сифатининг бузилишига қаратиш бўлди.

 

 

Акцияда экоблогер Мўътабар Хушвақтова (Ўрикгули), хонанда Конста, стендапер Миршакар Файзуллоев, блогерлар Умид Гафуров (Тролл.уз), Мирзаёр Эркинов, ЁуТубеъдаги подкастлар ҳаммуаллифи Сарвиноз Толибаева, ЁуТубеъдаги Техноплов лойиҳаси муаллифи Садулла Абдуллаев, ЁуТубеъдаги Теачер Азам лойиҳаси муаллифи Азам Қаҳрамоний ва бошқалар иштирок этди.

 

 

 

 

«Ҳукумат бир марталик эмас, балки узоқ йилларга мўлжалланган ва қатъий чоралар билан чиқишини кутяпман. „Муаммо ҳозир бор, буни ҳозир ечамиз», деб ечим бермасдан, 10 йилдан кейин бундай натижага эришамиз, 20 йилдан кейин бундай натижага эга бўламиз, дейдиган узоқ муддатли ечим хоҳлаяпман. Вазият яхши тарафга ўзгаради, деган умиддаман, чунки одамлар ҳам, фаоллар ҳам, ҳукумат ҳам бефарқ эмас. Ҳамма бирлашса, ҳамма бу муаммонинг муҳимлигини тушунса, албатта, яхши томонга ўзгаради», — дейди Мўътабар Хушвақтова.

 

 

 

 

«Мен бу ҳолатнинг тўлиқ, керак бўлса, халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда батафсил таҳлил қилинишини кутяпман. Бир томонлама таҳлиллар масалани ҳал қилишга ёрдам бермайди. Шунинг учун тўлақонли, комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқишларини хоҳлар эдим. Мен вазият яхши томонга ўзгаришини кутяпман, менимча, ҳамма буни кутмоқда», — деган блогер Умид Ғофуров.

 

 

 

 

Ўзбекистонда дарахтлар кесилиши, яшил ҳудудларда қурилишлар қилиниши, ҳаво сифати ёмонлашиши муаммолари ҳақида бир неча йилдан буён ёзиб келинади, аммо ҳукумат томонидан қатъий чоралар кўрилмаган. Бу йил эса ҳаво сифати бузилишининг ташқи белгилари яққолроқ кўрина бошлади ва экология масаласи янада долзарблашди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//