Жамият
Республика Маънавият ва маърифат маркази Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда Зангиота туманида, Миллий гвардия билан ҳамкорликда эса Қибрай туманида Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан маданий-маърифий тадбирлар ташкил этди.
Тадбирларда ҳамкор ташкилотлар масъул ходимлари, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзолари, шоир ва ёзувчилар, олимлар, санъаткорлар ва ҳарбий хизматчилар қатнашди.
- Бугунги кунда Қуролли Кучларимиз сафида хизмат қилиш ҳар бир йигитнинг орзуси. Юртимизда профессионал миллий армияни шакллантириш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига муносиб турмуш шароити яратиш борасида амалга оширилаётган изчил ишлар самараси ўлароқ ҳарбий хизмат муқаддас бурчга, фарзандини армия сафларида кўриш ота-оналарнинг эзгу орзусига айланган. Ҳарбий соҳадаги ислоҳотлар жараёнида ёшларимизни ҳарбий-ватанпарварлик, юксак маънавий-ахлоқий қадриятлар руҳида тарбиялаш бўйича тизимли ишларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, - деди Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи Маҳфират Зокирова.
Тадбирда сўзга чиққанлар бугунги кунда Қуролли Кучларимиз мамлакатимиз хавфсизлиги ва барқарорлигини, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлашга қодирлиги, ҳарбий хизматнинг обрў-эътибори, армия ва халқ бирлиги янгича мазмунга эга бўлиб, ёшларимиз қалбида армиямиз билан фахрланиш туйғуси, Ватан ҳимоячисидек олижаноб касбга ҳурмат-эҳтиром ҳиссини янада кучайтиришга хизмат қилаётганлиги хусусида тўхталиб ўтдилар.
Тадбирга шоир ва санъаткорларнинг бадиий чиқишлари ўзгача шукуҳ, кўтаринки кайфият бағишлади.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ