Жамият
Латвияда ишлаб юрган асли ўзбекистонлик курьер тасодифий видео сабаб машҳур бўлиб кетди. Бу ҳақида «Рус.ЛСМ.Лв» телеканали хабар берди.
Ўқишдан бўш пайтларида Ригада курьери бўлиб ишлаб юрган ўзбекистонлик йигитнинг пианино чалаётгани акс этган видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ҳасан Азларов кафеда буюртмасини кутаётган вақтда пианинода мусиқа чалган.
Ушбу жараён унинг ижросидан завқланган кафе мижозларидан бири томонидан суратга олиниб, ижтимоий тармоққа жойланган. Тез орада видео кўпчиликка тарқалиб, томошабинларнинг эътирофига сазовор бўлган.
Ҳасан Азларов «Рус.ЛСМ.Лв» телеканалига берган интервьюсида 7 ёшидан пианино чалишни бошлагани, сўнг Тошкентдаги Глиэр номидаги мусиқа билим юртида таҳсил олганини айтиб ўтган. Магистратурада ўқиш учун Латвияга келган ва бўш вақтида курьерлик қилмоқда.
Кутилмаган машҳурликдан сўнг, Ҳасан Азларовга Ригадаги ресторанлардан бирида пианиночи бўлиб ишлаш таклифи тушган. Энди у ўзи севган иш билан шуғулланиш имкониятига эга бўлади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77748
Жамият
56721
Жамият
55942
Жамият
51001
Жамият
//
Изоҳ йўқ