Жамият
10 январь куни ижтимоий тармоқларда ёш йигит отаси Ички ишлар вазирлигида ишлашини айтиб, бир неча йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда автомобилларни бошқаргани ҳақида хабарлар тарқалди.
Суриштирувлар давомида видеодаги шахс 2006 йилда туғилгани аниқланиб, йигит ва унинг онаси билан суҳбат уюштирилган.
Жараёнда йигит отаси вазирликда эмас, балки «Ўздонмаҳсулот» АЖда ишлаши, бу гапни видео олиш учунгина айтганини маълум бўлган.
Йигит ўз машинасидан ташқари бошқа фуқарога тегишли Эқуинох автомобилини ва яна бошқа машиналарни ҳам бошқаргани аниқланган. Бу ҳолатларда бир нечта қоидабузарликларга йўл қўйилган ва улар тасвирга олиниб, ижтимоий тармоқларга жойланган.
«Видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетди. Шота Руставели кўчасида тезлигимиз 174−176 атрофида бўлган. Ўшанда ўзимиз учун видеога олиб, Телеграм каналга ташлагандик. У ердан тарқалиб кетибди. У ерда кўп (марта) светофор қизил чироғидан ўтилган. Қилган ишимдан афсусдаман. Тезлик яхши нарсага олиб келмас экан. Ҳозир машинамиз жарима майдонида. Гувоҳномасиз ҳаракатланганим учун чора кўришди», — дейди йигит.
ЙҲХХнинг қайд этилишича, йигит бошқарган бошқа шахсга тегишли Эқуинох автомобили ҳам топилиб, жарима майдончасига жойлаштирилган. Йигитнинг қилган ҳаракати юзасидан унинг онасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси бўйича (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) маъмурий баённома расмийлаштирилган ва БҲМнинг 5 баравари миқдорида (1 млн 700 минг сўм) жарима белгиланган.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ