Илм-фан
Таниқли адабиётшунос олим, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессори Ҳомиджон Ҳомидий 11 январь куни вафот этди. Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати хабар берди.
Ҳамиджон Ҳомидий 1935 йил 4 октябрда Наманган вилояти, Косонсой шаҳрида туғилган. Ўрта мактабни тугатгач, Косонсой босмахонасида ҳарф терувчи, газетанинг масъул котиби бўлиб ишлаган. Турли йилларда олимнинг «Гуманизм куйчиси», «Барҳаёт шеърий қаср», «Боқий бўстон таровати», «Шоҳноманинг шуҳрати», «Қирқ беш аллома ҳикояти», «Аждодлар сабоғи – ақл қайроғи», «Кўҳна Шарқ дарғалари», «Машриқзамин – ҳикмат бўстони» (ҳаммуаллиф), «Тасаввуф алломалари», «Олис-яқин юлдузлар», «Наманган адиблари» (ҳаммуаллиф), «Косон тарихи» (ҳаммуаллиф), «Авестодан Шоҳномага», «Даҳолар давраси» сингари ўттизга яқин китоблари нашр қилинган.
Бундан ташқари, олим бир қанча дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг муаллифидир. Турли илмий тўплам, журнал ҳамда вақтли матбуотда олимнинг 500 дан ортиқ мақолалари эълон қилинган. Илмий мақолалари Теҳрон, Боку, Олмаота, Душанбе, Хўжанд шаҳарларидаги мажмуа ҳамда қомуслардан ҳам ўрин олган. У «Дўстлик» ордени ҳамда «Мустақилликнинг 15 йиллиги», 1972 ва 1984 йилларда «Халқ маорифи аълочиси» нишонлари билан тақдирланган.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ