Жамият
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Пенза вилоятидаги ЙТҲда жароҳат олган икки кишини ҳамда ҳалок бўлганларнинг жасадларини олиб келиш бўйича тегишли идораларга топшириқ берган.
Россиянинг Пенза вилоятида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистоннинг етти нафар фуқароси ҳалок бўлгани расман тасдиқланди, яна икки киши жароҳатланган. Ўзбекистон ФВВ ҳодисаси юзасидан қўшимча маълумот берди.
11 январь куни Москва вақти билан соат 02:20 ларда Пенза вилояти, Нижнеломов райони М-5 автомобиль йўлининг 503 километрида ҳаракатланган ЖАC русумли минивен Волво русумли юк автомобили билан тўқнашган, натижада минивен ичида бўлган Ўзбекистоннинг 9 нафар фуқаросидан 7 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган, 2 нафар йўловчи турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган ва уларга тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан Фавқулодда вазиятлар, Ташқи ишлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш ва Транспорт вазирликлари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда Мудофаа вазирлигининг махсус самолётида вафот этган ва жабрланган фуқароларни ватанга олиб келиш юзасидан керакли барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Россия тергов қўмитасининг маълумотига кўра, ЖАC микроавтобуси Москва шаҳри томон ҳаракатланиб кетаётган пайтда қарши йўналишга чиқиб кетган ва Волво юк машинаси билан тўқнашган.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ