Маданият
Қашқадарё вилояти мусиқали драма театрида Нафас Шодмонов драмаси асосида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Валихон Умаров томонидан саҳналаштирилган «Абу Муин Насафий» спектакли премьераси бўлиб ўтди.
.jpg)
Қайд этиш жоиз, «Табсират-ул адилла», «Ат-тамҳийд ли қавоид ат-тавҳийд», «Қасийдул қавоид фи илмил ақоид», «Ал-Ифсод ли ҳадʼ ал-илҳод», «Маноҳиж ал-аиммати фил фуруʼ», «Баҳрул калом» сингари чуқур илмий таҳлилга асосланган, мотуридия таълимотининг моҳияти очиб берилган ўнлаб асарлари билан мусулмон дунёсида шуҳрат қозонган зот – Абу Муин Насафий атоқли ислом олимидир.
.jpg)
Мусулмон оламида «Ҳақиқат қиличи» номи билан танилган буюк ватандошимиз ибоҳия, хорижия, мўътазилия, қадария, жабария каби ботил фирқаларга асосли раддиялар берган ва дин софлигини сақлашга катта ҳисса қўшган.
.jpg)
Спектаклда Абу Муин Насафий сиймосини таниқли кино ва театр актёри Ғайрат Ҳусайинов гавдалантирган. Шунингдек, спектаклда алломанинг рафиқаси Ойбаланд, мўътазила оқими етакчиларидан бири Жовид, рофизия фирқасига мансуб катта мулкдор хотин Озар образлари ҳам қатнашган.
Жамият
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Маданият
Жамият
77469
Жамият
56571
Жамият
55757
Жамият
50826
Жамият
//
Изоҳ йўқ