Ўзбекистонда тарқатилиш ва намойиш этиш тақиқланган материалларнинг янги рўйхати эълон қилинди

Сақлаш
18:16 / 11.01.2024 1771 0

Ўзбекистон Дин ишлар бўйича қўмитаси ️Олий суд томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган мамлакатга олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхатини эълон қилди.

 

Диний қўмита қуйидаги саҳифа ва канал материалларини тарқатиш ва уларга «Ёқди» (Лике) тугмасини босмасликка чақирган.

 

 

 

 

 

 

 

Қўмита аввалги рўйхатни 2023 йил май ойида эълон қилганди. Янги рўйхатда саҳифа ва сайтлар сони сезиларли ошган. Аввалги рўйхатда нашида ва китоблар киритилган эди, янгисида эса улар йўқ.

 

Шу билан бирга, диний мазмундаги қуйидаги ғоялар акс этган материаллар тегишли қонун ҳужжатларига кўра Ўзбекистон ҳудудида тайёрлаш ва тарқатилишига йўл қўйилмайди:

 

жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ёки ижтимоий мавқеига қараб ёки бошқа ҳолатларга кўра камситиш ёхуд ўзга шахслар маҳсулотларини обрўсизлантириш;

 

Ўзбекистоннинг мавжуд конституциявий тузуми, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват қилиш;

 

уруш, зўравонлик, терроризм, шунингдек диний экстремизм ва сепаратизм ғояларини тарғиб этиш;

 

миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи ахборотни тарқатиш;

 

диний эътиқодни ўзгартиришга даъват қилиш;

 

диндорларнинг диний туйғуларини ҳақорат қилиш ёки камситиш;

 

фуқароларни ўз конституциявий мажбуриятларини бажармасликка чақириш;

 

давлат, жамоат ёки диний ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва мол-мулкига тажовуз қилишга ундаш.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//