«Бир ўлкаки, тупроғида олтин гуллайди». Ойбек таваллудининг 119 йиллиги муносабати билан адабий тадбир ўтказилди

Сақлаш
21:51 / 10.01.2024 908 0

10 январь куни республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳамкорлигида ХХ аср ўзбек адабиётининг ривожига улкан ва бебаҳо ҳисса қўшган улуғ адиб, шоир, олим, жамоат арбоби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек таваллудининг 119 йиллиги муносабати билан «Бир ўлкаки, тупроғида олтин гуллайди» мавзусида адабий, маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

 

 

Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Маданият ходими, шоира Муҳтарама Улуғова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Дилшод Ражаб ва профессор-ўқитувчилар ҳамда бошқалар сўзга чиқди.

 

 

Тадбирда шунингдек, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти талабалари томонидан Навоий романидаги «Гули» монологидан саҳна кўриниши намойиш қилиниб, Покиза Суюнова «Узоқдан туриб», Иброҳим Рихсибоев –«Кузда», Зоҳир Хасанов «Хастамен» шеърларини ўқиб эшиттирди.

 

 

Хотира кечаси сўнгида Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тадбирда фаол иштирок этган талаба-ёшларга китоблар совға қилинди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//