Global Firepower Index 2024: Қозоғистон Ўзбекистонни қувиб ўтиб, Марказий Осиёнинг энг кучли армияси бўлди

Сақлаш
15:01 / 10.01.2024 719 0

Global Firepower Index индекси дунёдаги ҳар бир давлатнинг умумий ҳарбий қудрати белгилаб борилувчи рейтинглардан бири. Индекс 2023 йилдаги дунё мамлакатлари ҳарбий рейтингини эълон қилди.

 

Рейтингда доимгидек АҚШ, Россия ва Хитой етакчилик қилган.

 

Постсовет давлатлари орасида эса жиддий ўзгариш юз берган. Шу пайтга қадар постсовет мамлакатлари ичида учинчи ўринни эгаллаб келаётган Белорус бу йил 64-ўринни банд қилиб, учинчиликни Қозоғистонга бўшатиб берган. Қозоғистон рейтингда нафақат Белорус, балки Озарбойжон (59-ўрин) ва Ўзбекистондан ҳам (65-ўрин) ўтиб кетиб, 58-ўринни эгаллаган. Шу тариқа Ўзбекистон армияси Global Firepower рейтингидаги Марказий Осиёнинг энг кучли армияси “титули”дан айрилган ва собиқ совет давлатлари орасида олтинчи ўринни қайд этган.

 

Global Firepower Index 2023 рейтингида Ўзбекистон 62, Қозоғистон 63-ўринни эгаллаган эди.

 

Марказий Осиёнинг қолган давлатлари рейтингдаги қуйидагича жойлашган: Туркманистон 83-ўрин, Қирғизистон 100-ўрин, Тожикистон 107-ўрин.

 

Global Firepower рейтингида 50 фактор баҳоланади, асосийлари: мудофаага маблағ сарфланиши даражаси (Ўзбекистон мудофаа бюджети қарийб 10 триллионни ташкил этган), техника ва ускуналар арсенали, армия сони, танклар, кемалар, самолётлар ва бошқа ҳарбий техникаларнинг сони, нефть маҳсулотлари мавжудлиги ва армия хавфсизлигига алоқадор бошқа факторлар. Рейтингда давлат географик хусусиятлари (денгизга кириш), ишлаб чиқариш ва баъзи ресурсларнинг истеъмоли (нефть) ҳам ҳисобга олинади. Ядро қуроллари эса ҳисобга олинмайди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси