Тошкент цирки биноси реконструкция қилинади

Сақлаш
19:32 / 10.01.2024 829 0

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 январь куни Тошкент давлат цирки биносини таъмирлаш режалари билан танишди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.

 

Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни бўлиб ўтган Республика Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилишида цирк фаолиятини такомиллаштириш масаласини кўтарган эди.

 

Тақдимот давомида цирк биносини реконструкция қилиш, шунингдек, таълим ва амалиётни уйғунлаштириш мақсадида 300 ўринли ўқув биносини қуриш режалари муҳокама қилинган.

 

«Ўзбекистон 24» телеканали намойиш қилган тақдимотга кўра, цирк ёнида ўқув биносини жойлаштириш учун иккита жой кўриб чиқилмоқда.

 

Ушбу объектнинг майдони 2650 квадрат метрни ташкил қилади, ётоқхона сиғими 100 кишига мўлжалланган. Лойиҳа қиймати 15 миллиард сўмга баҳоланмоқда.

 

2019−2020 йилларда ҳам Тошкент циркида капитал реконструкция ишлари амалга оширилганди. Реконструкция буджети 46,63 миллиард сўмга баҳоланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//