11 январь куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғади

Сақлаш
19:24 / 10.01.2024 812 0

«Ўзгидромет» 11 январь, пайшанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

 

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-7 даража илиқ, кундузи 7-9 даража илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ—3 даража илиқ бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, чўл ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, чўл ҳудудларда кечаси 2 даража совуқ—3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секунд гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

 

Қашқадарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

 

Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, кечга томон ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

 

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//