Жамият
Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олган МЧЖ аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Маълум қилинишича, департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда Беруний туманида фаолият юритувчи «С.М.» МЧЖ масъул шахслари ажратилган ер майдонидан ташқарида бўлган давлат захирасидаги муҳофаза қилинадиган ер майдонидан 47,2 минг куб ҳажмдаги қум-шағал аралашмасини ноқонуний равишда қазиб олгани маълум бўлган. Натижада улар давлат ва жамият манфаатларига 946,1 миллион сўм зарар етказгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77748
Жамият
56721
Жамият
55942
Жамият
51001
Жамият
//
Изоҳ йўқ