Жамият
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан энди республикада чиқинди ташишда электрда юришга мўлжалланган техника воситаларидан фойдаланилади.
«Бугунги кунда экология, хусусан, чиқинди соҳасида янги технологиялар жорий қилинмоқда. Хитойнинг Ченгду Шинй Течнологй Cо Лтд компанияси билан ҳамкорликда олиб келинган электротехника воситаси, аввало, атмосферага заҳарли ташламалар чиқармаслиги билан аҳамиятли. Яъни, бу машина экологияга зарар етказмайди», дейди экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов.
Хитой компанияси мутахассиси Вей Го ушбу электромобиль атмосферага зарарсиз эканлигини, Ўзбекистон ҳам айнан шу жиҳатга эътибор қаратганини таъкидлади.
«Электромобиль Хитойнинг Ченжу шаҳрида ишлаб чиқарилган. Экологик жиҳатдан зарарсиз. Ўзбекистон билан ўзаро ҳамкорликдан мамнунмиз ва келажакда чиқинди ташийдиган электромобилларни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни режалаштирганмиз», — деди Вей Го.
Электромобиль дастлаб Жиззах вилоятида синовдан ўтказилади. Эътиборли жиҳати, у тор кўчаларда ҳам юришга мўлжалланган.
«Машина тўлиқ қувватда 300 километр масофани босиб ўтади. Бу эса кун давомида аҳоли яшаш пунктларидан чиқиндиларни олиб, махсус полигонларга ташиш имконини беради. Шунингдек, 3 тоннагача юкни бемалол кўтара олади», деди чиқинди кластери раҳбари Жаҳонгир Худойбердиев.
Маълумот учун, 2023 йилда Экология вазирлиги ташаббуси билан аҳоли яшаш пунктларидан чиқиндиларни олиб кетишнинг сигнал усули ўрнига мусиқали усул жорий қилинган эди.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ