Сиёсат
VisaGuide Passport Index дунё паспортлари индексида 2024 йил январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон 128-ўринни эгаллади.
Қайд этилишича, Ўзбекистон паспорти мамлакат фуқароларига 31 давлатга визасиз саёҳат қилиш имконини беради. 19 давлат ўзбекистонликларга электрон виза ва яна 32 давлат келганида виза беради. Ўзбекистон паспорти эгалари 144 давлатга саёҳат қилишдан олдин виза олиши лозим.
Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон паспорти энг яхши кўрсаткичга эга — 110-ўрин. Қирғизистон паспорти 132-ўрин, Тожикистон паспорти 140-ўрин ва Туркманистон паспорти 167-ўринда қайд этилган.
2023 йилги рейтингнинг мутлақ етакчиси Испания паспорти бўлди. Иккинчи ўринда Германия паспорти. Кучли бешликни Сингапур, Италия ва Франция паспортлари якунлаган.
Рейтингдаги сўнгги ўринларни Ироқ, Покистон, Сурия, Афғонистон, Сомали каби давлатларнинг паспорти банд қилган.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
77666
Жамият
56688
Жамият
55906
Жамият
50959
Жамият
//
Изоҳ йўқ