Жамият
Ўзбекистон мусулмонлари идораси умра зиёрати учун нархлар арзонлашганини эълон қилди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2024 йил 10 январдан бошлаб Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Ҳаж ва Умра» марказида умра хизматлари нархи бир киши учун 16 миллион 600 минг сўм этиб белгиланади.
Қайд этилишича, Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонида Ҳаж ва Умра хизматлари сифатини янада яхшилаш, нархларини арзонлаштириш, зиёратчилар учун бир қатор қулайликлар яратиш мақсадида, подшоҳликдаги бир қатор мутасадди идоралар раҳбарлари билан музокаралар олиб борилмоқда.
Идоранинг таъкидлашича, мулоқотлар натижасида Умра хизматлари нархини янада арзонлаштиришга эришилган.
«Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмитаси томонидан ташкил этилган Умра хизматлари ҳар жиҳатдан қулай, арзон ва хавфсиздир. Энг асосийси, тўғридан-тўғри рейслар, туну кун шифокорлар хизмати, уч маҳал иссиқ овқат билан таъминланган ҳамда энг малакали имом-хатиблардан иборат элликбошилар жалб этилган. Шунингдек, Фатво маркази уламолари ишчи гуруҳи вакили сифатида шаръий масалаларга доимо ечим топиб берадилар», — дейилади хабарда.
Илм-фан
Маданият
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Жамият
77370
Жамият
56500
Жамият
55699
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ