Маданият
Ҳолливуд хорижий матбуот ассоциацияси 81-«Олтин глобус» мукофоти ғолибларини эълон қилди. Маросим 8 январга ўтар кечаси Беверли-Ҳиллзда бўлиб ўтди.
«Энг яхши драматик фильм» номинациясида мукофотни «Оппенҳеймер» фильми қўлга киритди. Шунингдек, фильм режиссёри Кристофер Нолан «энг яхши режиссёр», Киллиан Мёрфи драматик фильмидаги «энг яхши актёр», Роберт Дауни эса «энг яхши иккинчи даражали роль» мукофотига лойиқ кўрилди.
Кино соҳасидаги ғолиблар:
Энг яхши драматик фильм: «Оппенҳеймер»
Драма йўналишида энг яхши актриса – Лили Гладстоун («Ой гулининг қотиллари»);
Драматик фильмидаги энг яхши актёр: Силлиан Мёрфи («Оппенҳеймер»);
Энг яхши мусиқий ёки комедик фильм – «Бечоралар-бахтсизлар»;
Мусиқий ёки комедик жанрдаги энг яхши актриса – Эмма Стоун («Бечоралар-бахтсизлар»);
Мусиқий ёки комедия жанридаги энг яхши актёр: Пол Жаматти («Ташландиқлар»);
Энг яхши анимацион фильм – «Бола ва қуш»;
Хорижий тильдаги энг яхши фильм: «Қулаш анатомияси» (Франция);
Иккинчи пландаги энг яхши актриса: Даван Жой Рендолф («Ташландиқлар»);
Иккинчи пландаги энг яхши актёр – Роберт Дауни («Оппенҳеймер»);
Энг яхши режиссёр: Кристофер Нолан («Оппенҳеймер»);
Энг яхши сценарий: Қулаш анатомияси;
Энг яхши оригинал саундтрек: «Оппенҳеймер»
Энг яхши оригинал қўшиқ: What Was I Made For (Мен нима учун яратилганман) Билли Айлиш («Барби» фильми);
Энг яхши кинематография ва сотилиш ютуғи — «Барби»
Сериллар бўйича лауретлар:
Энг яхши драматик сериал – «Меросхўрлар»;
Драма йўналишидаги сериалидаги энг яхши актриса: Сара Снук («Меросхўрлар»);
Драма йўналишидаги сериалидаги энг яхши актёр: Киран Калкин («Меросхўрлар»);
Энг яхши телесериал – мусиқий ёки комедия йўналишида – «Айиқ»;
Мусиқий ёки комедия жанридаги телесериалдаги энг яхши актриса –– Аё Эдебири («Айиқ»);
Мусиқий ёки комедия жанридаги телесериалдаги энг яхши актёр – Жереми Аллен Уайт («Айиқ»);
Энг яхши телефильм, антология ёки мини-сериал – «Кичик жанжал»;
Телефильм, антология ёки минисериалдаги энг яхши актриса: Али Вонг («Кичик жанжал»);
Телефильм, антология ёки минисериалдаги энг яхши актёр: Стивен Юн («Кичик жанжал»);
Иккинчи пландаги энг яхши актриса: Элизабет Дебиcки («Тож»);
Иккинчи пландаги энг яхши актёр – Метю Макфаден («Меросхўрлар»);
Телевидениедаги энг яхши стенд-уп комедия спектакли: Рики Гервейс.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ