Жамият
Тошкент шаҳрида яшовчи 20 ёшли қиз уйининг ваннасида чўмилиш вақтида иссиқ сув бўлган иситиш бакининг ёрилиши оқибатида куйиш жароҳатини олди ва шифохонада вафот этди, дея хабар берди «Миллий» телеканалининг «Миллар» дастури.
Воқеа декабрь ойи охирида содир бўлган. Жабрланувчининг опаси тез ёрдам чақирган. Қиз ўта оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. Шифокорларнинг уринишларига қарамай, жабрланувчи вафот этган.
Реаниматолог Бобур Худойбердиев телеканалга берган интервьюсида кўплаб беморлар шифохонага иссиқ сувдан, алангадан куйиб, электр токидан жароҳат олиб ётқизилаётганини айтди.
Унинг таъкидлашича, кўп фоизли куйиш жароҳати билан келтирилган беморларни қутқариш имконияти паст бўлади.
Шифокор кундалик ҳаётда ишлатиладиган асбобларнинг ҳолати ва хизмат кўрсатиш қобилиятини мунтазам равишда кузатиб боришга чақирган.
Илм-фан
Маданият
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Жамият
77370
Жамият
56500
Жамият
55699
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ