Иқтисод
Ўзбекистоннинг расмий захира активлари декабрь ойида 1,6 миллиард долларга ошиб, 2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, 34 миллиард 564,7 миллион долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Марказий банк маълумотларида айтиб ўтилган.
Маълум қилинишича, республика олтин захираси 907 миллион долларга ошиб, 24 миллиард 632,2 миллион долларни ташкил этмоқда. Қимматбаҳо металлнинг ҳажми ҳам 0,3 миллион трой унцияга (9,3 тонна) ошиб, 11,9 миллион трой унциясини (тахминан 379,13 тонна) қайд этмоқда.
Захиралар кетма-кет олти ой давомида камайган эди — 2023 йил майда расмий захира активлари 837,9 миллион долларга, июнда — 649 миллион доллар, июлда —71,8 миллион доллар, августда — 958 миллион доллар, сентябрда эса 1 миллиард 650 миллион долларга камайганди. Октябрь ойида эса олтин-валюта захиралари апрель ойидан буён илк бор ошганди. Ноябрь ойида Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 8 миллион долларга камайиб, 2023 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, 32 миллиард 896,5 миллион долларни ташкил этган.
Илм-фан
Маданият
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Жамият
77370
Жамият
56500
Жамият
55699
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ