Жамият
Наманган вилоятидаги тунги клубларда бирида икки йигитнинг жанжали ўлим билан якун топган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Ҳодиса 2024 йил 7 январь куни соат 5:00 лар атрофида Уйчи туманидаги Мустақиллик истироҳат боғи ичида жойлашган тунги клубда содир бўлган.
Уйчи тумани, «Қўрғонча» МФЙ ҳудудида жойлашган «Нигҳт Корол» номли тунги клубда, 2002 йилда туғилган С.М., таниши 1996 йилда туғилган М.А. билан жанжаллашиб қолган ва қўли билан унинг юз соҳасига зарба берган.
М.А. йиқилгач оёғи билан икки маротаб унинг бош қисмига тепиб, оғир тан жароҳати етказган ва ҳодиса жойидан яширинган.
27 ёшли М.А. фуқаро С.А., томонидан туман марказий шифохонасига олиб келинган. Тез-тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан, у шифохонада вафот этган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Уйчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро С.М.га нисбатан жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.
Илм-фан
Маданият
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Жамият
77370
Жамият
56500
Жамият
55699
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ