Сиёсат
Эрон миллий ахборот агентлиги «IRNA» «Ўзбекистон Президенти Эрон ҳукумати ва халқига ҳамдардлик билдирди» сарлавҳали мақолани чоп этди, дея хабар берди «Дунё» ахборот агентлиги.
Мақолада қайд этилишича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Кермон шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракатлари муносабати билан Эрон Президенти Иброҳим Раисийга ҳамдардлик билдирган.
«Эроннинг Кермон шаҳрида содир этилган мудҳиш террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб инсонларнинг нобуд бўлгани ва оғир жароҳат олгани ҳақидаги хабар қалбларимизни қаттиқ изтиробга солди. Ушбу оғир ва мусибатли дамларда сиз, жаноби олийларига ҳамда бизга дўст ва биродар бўлган Эрон халқига, ўзимнинг чуқур таъзиямни изҳор этаман. Қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва барча яқинларига самимий ҳамдардлик туйғуларимизни етказиб қўйишингизни сўраймиз ва жароҳат олган фуқароларнинг тез фурсатларда соғайиб кетишларига тилакдошмиз», дея Ўзбекистон раҳбари сўзларидан иқтибос келтирган «IRNA» нашри.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
77666
Жамият
56688
Жамият
55906
Жамият
50959
Жамият
//
Изоҳ йўқ