Маданият
Кеча, 6 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат марказида “Тинчлик, ҳамжиҳатлик ва тараққиёт кафолати” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети, Республика тожик миллий маданият марказлари билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари Муҳаммаджон Қуронов тадбирни очиб берди ва Қомусимизнинг яратилиш тарихи, унинг аҳамияти ҳақида батафсил тўхталди.
Шундан сўнг Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ёшлар ишлари бўйича проректори Баҳодир Холиқов, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Нодира Жонибекова, “Славутич” Украина Республикаси маданият маркази раиси Владимир Бойко сўзга чиқиб, бугунги кунда жамиятимизда рўй бераётган айрим қонунбузарликлар, қонунларга киритилган ўзгаришлар ҳақида кенг тушунчалар бериб ўтдилар.
Тадбир давомида Аҳмад Закий Валидий номидаги Бошқирд жамоат маданий маркази раиси ўринбосари Нурида Туганова ижросида “Салқин чай” қўшиғи ижро этилди, “Агедел” жамоаси томонидан эса чиройли рақс намойиш этилди. Озарбойжон Республикаси миллий маданий маркази созандаси Илҳом Абдуллаев ва “Ниҳол” мукофоти совриндори Самандар бахшининг бадиий чиқишлари даврага файз бағишлади.
Кеча якунида талабалар учун викторина ўтказилди ва ғолибларга марказ томонидан китоблар совға қилинди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ