Жамият
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Жамғарма маблағларини сарфлашнинг асосий йўналишлари:
«Мурувват» ва «Саховат» интернат-уйларида, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторий ҳамда панционатларда ижтимоий хизматларни ташкил этиш;
аҳолини протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш;
ногиронлиги бўлган шахсларга имтиёзли ҳамда бепул стационар даволанишни таъминлаш;
ногиронлиги бўлган шахсларни ўқув, дидактик ва бошқа муқобил материаллар билан таъминлаш;
етим болаларни уй-жой билан таъминлаш;
болалар уйлари ва «Меҳрибонлик» уйлари фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштириш;
вояга етмаган болаларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам хизматларини молиялаштириш ва бошқалар.
Ҳужжатда, шунингдек Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузурида «Ахборот технологиялари маркази» давлат муассасасини ташкил этиш назарда тутилган. Марказда қуйидаги вазифалар юклатилган:
ахборот дастурларини ишлаб чиқиш ва мониторинг қилиш;
серверлар, компьютер ускуналари ва телекоммуникация тармоқларига техник хизмат кўрсатиш;
Агентлик тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
«Колл-марказ» фаолиятини ташкил этиш.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ