Иқтисод
Ўзбекистон кетма-кет иккинчи ой дунёда энг кўп олтин сотган мамлакат бўлди. Бу ҳақда World Gold Council компанияси маълум қилган.
Жаҳон бўйича марказий банклар ноябрь ойида 44 тонна соф ҳажмда олтин сотиб олган. Харидларнинг умумий ҳажми 60 тонна бўлиб, октябрь ойига нисбатан 4 фоизга камайган. Бироқ бу ўтган йилдаги ўртача ойлик кўрсаткич — 36 тоннага нисбатан сезиларли даражада юқори.
Ноябрь ойида мазкур қимматбаҳо металлнинг асосий харидори Туркия бўлган. Мамлакат 25 тонна харидни амалга оширган. Иккинчи ўринни 19 тонна харид билан Полша эгаллаган. Бешликка Хитой (12 тонна), Чехия (3 тонна) ва Қирғизистон (1 тонна) кирган.
Ўзбекистон ноябрь ойида 11 тонна олтин сотган, бу эса кейинги ўринда турган Қозоғистондан (3 тонна) деярли тўрт баробар кўп.
2023 йил якунларига кўра, Ўзбекистон қимматбаҳо металларни сотиш бўйича Қозоғистондан бироз ортда қолиб, иккинчи ўринни эгаллаган. Хитой соф харидлар бўйича етакчи бўлган, ундан кейинги ўринларни Полша ва Сингапур қайд этган.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ