Жамият
Пойтахтда пилот лойиҳа доирасида водород газида ҳаракатланувчи автобусларни синовдан ўтказиш режалаштирилмоқда.
Саудиянинг ACWA Power компанияси билан пилот лойиҳа доирасида Тошкент шаҳрига иккита водород автобуси (водоробус) келтирилади. Бу ҳақда Газета.уз нашри маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев 2023 йил ноябрь ойи охирида Тошкент вилоятида «яшил водород»ни «пилот» тарзда ишлаб чиқариш қувватларини барпо этишни бошлаб берганди.
Ушбу «пилот» лойиҳа доирасида мамлакатда биринчи босқичда 3 минг тонна водород ишлаб чиқарилади ва кейинчалик минерал ўғитларга қайта ишланади, шунингдек, 52 мегаваттлик шамол электр станцияси қурилади.
2022 йил июнь ойида Ўзбекистон аммиак ва водородли ёнилғи элементларидан фойдаланган ҳолда водород газида ҳаракатланувчи транспорт воситасининг тажриба намунасини ишлаб чиқишни режалаштираётгани хабар қилинганди.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ