8-10 январь кунларидаги об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Сақлаш
16:25 / 06.01.2024 1418 0

«Ўзгидромет» келаси ҳафтанинг илк кунларида республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 9 январда айрим жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8 январда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ; 9—10 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 9 январда айрим жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ; 9 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ; 10 январда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 8 январда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 9—10 январда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 9 январда айрим жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ; 9 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ; 10 январда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 9 январда айрим жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8 январда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ; 9 январда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 14-19 даража илиқ; 10 январда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 14-19 даража илиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 8 январда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 9—10 январда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8 январда 7-12 даража илиқ, 9—10 январда 9-14 даража илиқ бўлади.

 

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 8 январда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, баъзи жойларда кучли бўлади. 9—10 январда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. 8—9 январда Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Ҳарорат 8 январда кечаси 4 даража совуқ — 1 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 9—10 январда кечаси 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//