Жамият
Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида блогернинг пиёдалар ўтиш йўлаги ва ажратувчи бўлакка стол қўйганча овқатланаётгани акс этган видео тарқалди.
Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдириб, блогер жаримага тортилганини маълум қилди.
Унга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик; базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 5 бараваригача жарима жазоси) ва 138-моддаси (Пиёдалар ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши; БҲМнинг учдан бир қисми) билан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган ва тушунтириш ишлари олиб борилган.
«Энди бундай ҳолат бошқа қайтарилмайди. Хатомни тушуниб етдим. Бошқаларга ҳам тавсия қилмайман. Ёшлар, мен қилган ишни қайтарманглар», — деган блогер.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77748
Жамият
56721
Жамият
55943
Жамият
51001
Жамият
//
Изоҳ йўқ