«Док-1 Макс» сабаб ногирон бўлиб қолганлар бўйича ҳам жиноят иши қўзғатилди

Сақлаш
14:01 / 05.01.2024 1273 0

Ўзбекистонда камида 65 нафар боланинг ўлимига сабабчи бўлгани айтилаётган «Док-1 Макс» сиропидан яна 16 нафар бола оғир, 2 нафари енгил тан жароҳати олгани, 3 нафар бола эса заҳарланиш оқибатида вафот этгани маълум бўлди. Бу ҳақда «Док-1 Макс» ишини кўриб чиқаётган суд раиси Мусо Муродов «Дарё» нашрига маълум қилди.

 

«Док-1 Макс» ишини кўриб чиқаётган суд бир ойлик танаффусдан сўнг, 2024 йилнинг 5 январь кунидан ўз ишини давом эттирди.

 

Суд аввалида судлов ҳайъати томонидан мазкур сироп истеъмол қилиши оқибатида 16 нафар бола ҳаёт учун хавфли бўлган оғир, 2 нафар бола ҳаёт учун хавфли бўлмаган енгил тан жароҳати олгани, заҳарланиш сабаб 3 нафар бола вафот этгани маълум қилиниб, ҳолат юзасидан яна 17 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани билдирилди.

 

«Суд томонидан кўриб чиқилаётган аввалги жиноят ишига янги жиноят иши қўшилиб, битта иш юритувига бириктирилди. Энди иккита жиноят иши битта иш юритувга бириктирилган ҳолда битта иш сифатида кўриб чиқилади. Шу сабаб суд жараёни келаси чоршанба, 10 январга қадар танаффус эълон қилди», — дейди судланувчилардан бирини ҳимоя қилаётган адвокат Даврон Аҳмадов.

 

Таъкидланишича, мазкур иш бўйича жабрланганлар 10 январдан бошлаб давом этиши режалаштирилган суд мажлисларида ихтиёрий тарзда қатнашиши ёки қатнашишни рад этиши ҳам мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси