Иқтисод
2023 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жами 71 110 та саноат корхонаси фаолият кўрсатмоқда.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ҳудудлар кесимида фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари сони энг кўп Тошкент шаҳрида қайд этилган – 11 864 та.
Ўз навбатида, энг кам саноат корхоналари Сирдарё вилоятида жойлашган– 1583 та.
Кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:
Фарғона вилоятида – 8057 та;
Тошкент вилоятида – 7398 та;
Самарқанд вилоятида – 6321 та;
Андижон вилоятида – 5614 та;
Наманган вилоятида – 5057 та;
Бухоро вилоятида – 4261 та;
Хоразм вилоятида – 4177 та;
Қашқадарё вилоятида – 3990 та;
Қорақалпоғистон Республикасида – 3677 та;
Сурхондарё вилоятида – 3248 та;
Навоий вилоятида – 3192 та;
Жиззах вилоятида – 2671 та.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ