Илм-фан
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги берган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда «қизил» тоифага киритилган мактаблар сони 1526 тадан 404 та камайган.
Вазирлик қайд этишича, 2023 йилда инвестиция ва бошқа қўшимча дастурлар доирасида 563 та мактабда қуриш-таъмирлаш амалга оширилди ва 120 мингга яқин янги ўқув ўринлари яратилди. Қарийб 115 минг ўринли ўқув бинолари мукаммал таъмирланди.
11-синф битирувчиларининг 12 минга яқини олтин, 2 мингдан ортиғи кумуш медаль билан тақдирланди.
Бошланғич синфлар учун қарийб 500 номдаги, бошқа синфлар учун Кембриж, Клетт, Дидер халқаро нашриётларининг маҳаллийлаштирилган 88 номдаги дарсликлари татбиқ этилди. Ўқувчилар учун 63 млн нусхадан ортиқ дарсликлар чоп этилди.
Мактаб ўқувчилари 5 та энг нуфузли халқаро фан олимпиадаларида жами 13 та, бошқа халқаро олимпиадаларда 52 та медални қўлга киритди.
Инклюзив таълим жорий этилган мактаблар сони 415 тага, улардаги ўқувчилар сони 736 нафарга етказилди. Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг 153 нафари уй-жой билан таъминланди.
Мактаб битирувчиларнинг ОТМга киришдаги ўртача бали 77,1 баллга етказилди, давлат гранти ўринларининг 77 фоизи мактабларни жорий йил битирганлар ҳиссасига тўғри келди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ